Анвар Раҳимов: "Суперлига жамоаси билан ўйнар экансиз, ёшларга ортиқча мотивацияни кераги ҳам йўқ"

Кеча “Бунёдкор” U21 жамоаси Суперлига қатнашчиси “Андижон”га қарши ўртоқлик учрашувида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин “Бунёдкор” U21 устози Анвар Раҳимов таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Учрашувда жамоангиз ғалаба қозонди ва баҳсдан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Ўйинда бизга ортиқча мотивацияни кераги йўқ эди. Сабаби Суперлига жамоаси билан ўйнар экансиз, бундай пайтда ёшларга керагидан ортиқ мотивацияни ҳожати ҳам йўқ, деб ўйлайман. Чунки яхши жамоаларга қарши ёшлар ўзларини синовдан ўтказиб оладилар. “Андижон”ни яхши рақиб деб биламан. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Улар майдонда ўзларини йўқотиб қўймадилар. Керакли ўйинни кўрсатиб, эртага нима кутаётганини билиб ҳаракатландилар. Учрашувдан яхши хулосалар чиқаришди.

- Рақибни 10 киши бўлиб қолиши жамоангизнинг ғалабасида асосий омил бўлдими?

- Албатта. Бир ўйинчи кам бўлиб қолиш – бу футболда катта омил. Биз шундан тўғри фойдаланишга ҳаракат қилдик. Муҳими, йигитлар бундан тўғри фойдаландилар ва бизнинг фойдамизга ишлади.

- “Андижон” қандай таассурот қолдирди?

- Кучли. Суперлига жамоаси. Улардан ўрганадиган кўп нарсаларимиз бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
28/03/2023 14:41
Гапиз ту'гри Андижон кучли про лига ЖАМОАСИ