Анзур Исмоилов видеотакрорлар қурбони бўлди (видео)
Ads

Бугун Хитой Суперлигасида 11-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чанчунь Ятай” клуби ўз майдонида “Бейжинг Гуоан” клубини қабул қилди.

Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Даставвал, 16-дақиқада пойтахтликлар пенальтидан киритилган гол эвазига ҳисобни очишди. Бу вазиятда даставвал ҳакам ҳамюртимиз ўз жарима майдони ичида рақибга нисбатан қўпол ўйнамади деб топган эди. Бироқ видеотакрорларга мурожаат қилингач, бош ҳакам Ли Ҳаихин 11 метрли нуқтани кўрсатди.

Умуман Исмоилов ушбу беллашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Бугунги натижадан сўнг эса унинг жамоаси тўплаган очколар сони 11 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 13-ўриндан жой олган.

Қуйида бугунги ўйин  видеошарҳини томоша қилиш имконига эгасиз.

Хитой Суперлигаси.  11-тур

“Чанчунь Ятай” – “Бейжинг Гуоан” 0:2

Голлар: Сориано (16 пенальидан), Бакамбу (70).