АПЛ. 11-турда олинган энг сара суратлар орқали ишланган фотомақола!
Англия Премьер лигасининг 11-тури ҳам ортда қолди. Марказий беллашувда "Тоттенхэм" ўз майдонида "Арсенал" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу турда Артета шогирдларидан ташқари, "Фулхэм" ва "Вулверхэмптон" жамоалари ҳам рақиб дарвозасини ишғол этолмади ва қолган барча клублар гол уришни уддасидан чиқди. АПЛнинг қизиқарли кечган учрашувларидан фотомақола тайёрладик.
"Бёрнли" футболчилари Хамеснинг йўлларини беркитиб ташлади.
Карло Анчелотти ўз техникасини кўрсатиб қўйди.
У томонда нима бўлаяпти?
Таниқли номлар қолиб, АПЛда тўпурарлик қилаётган Доминик Кальверт-Льюин гол уриб, "Эвертон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Стерлингдан янги имиж!
Бир нечта учрашувларда захирада қолиб кетган Стерлинг бу сафар гол ҳам урди.
Бельгиялик футболчи ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди.
Барча нигоҳлар ва эътибор ҳакам томонига қаратилган.
"Шаҳарликлар" "Фулхэм" устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.
Англияда қисман бўлсада, мухлисларнинг ташрифига рухсат берилгани қувонарли бўлди.
Дэвид Мойес шогирдларига қарши баҳснинг дастлабки бўлимида МЮ футболчилари яхшигина қийинчиликка дуч келди.
Иккинчи бўлимда етакчиларнинг майдонга тушгани "қизил иблислар"га муваффақият келтирди.
Асосий футболчилар қайтгани Гринвуднинг ҳам ўйинини очиб юборди.
"Стэмфорд Бриж"га ҳам мухлислар қайтди.
Шу куни, Тимо Вернер бир қанча вазиятларни кўкка совурди.
Лэмпард Вернер ва Абрахамга ишонч билдираётган пайтда, Оливье Жиру ҳали "қариб" қолмаганини исботлаб қўймоқда.
Зума бош билан дарвозани ишғол этди. Франциялик футболчи ва Чилуэллнинг ҳимоядаги тандеми тобора шаклланиб бормоқда.
10-турга тайёрлаган фотомақоламизда Галлахер ўз голини қандай нишонлаганини турли кадрлар орқали кўргандик. Форвард бу сафар ҳам ҳисобни очишга эришди.
Жароҳати сабаб майдонга тушолмай келган Уилфрид Заа футболни соғингани сезилиб турди.
Заа ва Дембеле жуфтлиги "Вест Бромвич"ни "сочиб" ташлади.
"Вест Бромвич" 1:5 "Кристал Пэлас". Аламли мағлубият.
Гол завқидан ўз эҳтиросларини жиловлай олмаган Жэйми Варди байроқни синдириб юборди.
Ушбу суратга изоҳ ўзингиздан бўлсин!
Форвард байроқни жойига қайтариб қўйди, аммо у ўз узунлигини йўқотиб бўлганди.
Осиёлик Сон Хён Мин Лондон дербисида ҳам порлади.
Моуриньонинг ёқимтойлари ёки унинг лагеридаги "қотил тандем"!
Португалиялик мутахассис доимгидек, турли реакциялари билан диққатни ўзига тортиб турди.
Мане, Салоҳ ва Семеду... Гол урганлардан яна ким қолиб кетди?
Ҳа, мана у. Матип ҳам португалиялик Руи Патрисиунинг дарвозасига бош билан йўл топди.
Ушбу қарама-қаршиликда Клоппнинг ҳақиқий "Ливерпуль"ини кўрган бўлсак, "Вулверхэмптон" умуман ўзига ўхшамади.
Эҳтиёт бўл, тўп учун ҳаракат қилаётганингда ортингдан тепиб қолишлари мумкин!
Жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олганидан сўнг, Ральф Хазенхюттль ўз қувончларини яшириб ўтирмади.
Дэнни Ингзнинг қайтиши "Саутгемптон" клубига ишонч берди.
Фикрлар