АПЛ. 9 киши бўлиб ўйнаган, битта тоза голи ҳисобланмаган ва ҳимоячиси сўнгги сонияларда автогол урган ўйинда "Ливерпуль" мағлуб бўлди
АПЛ 7-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. Унда "шпорлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Сон ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Гакпо мувозанатни тиклади. Беллашувнинг сўнгги сонияларида эса Матип автогол уриб қўйди ва "қизиллар" мағлубият аламини тотадиган бўлди.
Қайд этиш лозим, беллашув давомида мерсисайдликларнинг икки футболчиси Жонес ҳамда Жота қизил карточка олди.
Фикрлар