АПЛ. "Арсенал" "Брайтон"ни енга олмади

"Эмирейтс" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. 9-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 60-дақиқада эса энди бош ҳакам мезбонлар дарвозасига 11 метрли жарима тўпи белгилади ва уни Глен Маррей аниқ амалга оширди.

Шу тариқа "тўпчилар" ҳисобидаги очколар сони 67 тага етди ва жамоа 5-ўринда бормоқда. 36 очкоси бор "Брайтон"  эса 17-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!