АПЛ. "Арсенал" иродали тарзда ғалаба қозониб, биринчи ўринга чиқиб олди

АПЛнинг 28-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Брентфорд" баҳсида "канонирлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Райс 19-дақиқада ҳисобни очган бўлса, тайм сўнггида Рамздейлнинг хатоси орқали Висса имкониятларни тенглаштириб қўйди. Сўнгги дақиқаларда эса Хаверц боши билан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа, "Арсенал" турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. "Брентфорд" бўлса 15-поғонада бормоқда. 

"Арсенал" 2:1 "Брентфорд"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!