АПЛ. "Арсенал" камбэк эвазига "Челси" майдонида очко қўлга киритди
АПЛ 9-туридан ўрин олган "Челси" - "Арсенал" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Пальмер ҳамда Мудрикнинг голларига эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган "аристократлар" ўйиннинг сўнгги дақиқаларига яқин Райс ҳамда Троссард томонидан киритилган голлар эвазига ғалабани қўлдан бой берди.
Шу тариқа, очколарини 21 тага етказиб олган "тўпчилар" АПЛ турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 12 очкоси бор Почеттино шогирдлари 9-поғонани банд этган.
Фикрлар