АПЛ. "Арсенал" Нкетия хет-трик қайд этган баҳсда "Шеффилд"га умуман имкон қолдирмади

АПЛ 10-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Шеффилд Юнайтед" баҳси якунига етди. Унда Артета шогирдлари йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Голларга Нкетиа (хет-трик), Виера (пенальти) ва Томиясу муаллифлик қилди. Меҳмонлар бу ўйинни голсиз тарк этди. 

Шу тариқа, Лондон клуби очколари сонини 24 тага етказиб, 2-ўринда қолди. "Қароқчилар" эса 1 очко билан сўнгги 20-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!