АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"ни аяб ўтирмади

АПЛнинг 26-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ньюкасл" учрашувида мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйинда ҳисоб Ботман томонидан очилган бўлса, Хаверц фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан кейин Сака ва Кивьор ҳам ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. 84-дақиқага келибгина меҳмонлар жавоб қайтара олди. "қарғалар" таркибидан ягона голни Уиллок урди. 

Шу тариқа, "канонирлар" турнир жадвалида 58 очко билан 3, "Ньюкасл" эса 37 очко тўплаган ҳолда 8-ўринга жойлашди. 

"Арсенал" 4:1 "Ньюкасл"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!