АПЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда зафар қучди, "Ньюкасл" очко йўқотди, "Тоттенхэм" эса ўз майдонида мағлуб бўлди

АПЛнинг 25-туридан ўрин олган бир қанча учрашувлар бўлиб ўтди. Қуйида натижалар билан танишинг. 

"Бёрнли" майдонига сафар қилган "Арсенал" мезбонлар дарвозаси томон жавобсиз 5 та гол урди.

Сака дубль қилган бўлса, ЭдегорТроссард ва Хаверцлар биттадан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

3 очкони қўлга киритган "канонирлар" 2-ўринга чиқиб олди. 

"Бёрнли" 0:5 "Арсенал"

"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон"га ўз майдонида мағлуб бўлди. 

Меҳмонлар таркибидан Гомеш икки бора Викарио дарвозасини ишғол қилди. 46-дақиқада Кулусевски жавоб қайтарди. 

Мазкур баҳсдан кейин "шпорлар" 5-ўринга тушиб кетди. "Бўрилар" 10-поғонага кўтарилди. 

"Тоттенхэм" 1:2 "Вулверхэмптон"

"Ньюкасл" "Борнмут" билан дуранг ўйнаб, бир очкога эга чиқди. 

Ўйинда Салонке ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай Гордон пенальтини аниқ амалга оширди. Шундан кейин Семеньо жамоасини олдинга олиб чиқди. 90+2 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 

"Қарғалар" 7, "Борнмут" эса 13-поғонадан жой олди. 

"Нюькасл" 2:2 "Борнмут"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!