АПЛ. Автогол "Ливерпул"га "Тоттенхэм" устидан ғалаба олиб келди

Ливерпуль шаҳридаги "Энфилд" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 16-дақиқада Эндрю Робертсоннинг узатмасидан сўнг Роберто Фирмино бош билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди.

Аммо иккинчи бўлим ўрталарида меҳмонлар Лукас Моуранинн аниқ зарбаси эвазига мувозанатни тиклашга эришди. Ҳал қилувчи гол эса 90-дақиқада киритилди. Уго Льорис Салоҳнинг зарбасини қайтарди, аммо қайтган тўп Тоби Альдервейрелдга тегиб дарвоза тўридан жой олди.

Бугунги муваффақият натижасида "қизиллар" ҳисобидаги очколар сони 79 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 61 очкоси бор "шпорлар" эса 3-поғонада қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!