АПЛ. Азар "Челси"ни мағлубиятдан қутқарди

Лондондаги "Стемфорд Бриж" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. 56-дақиқада Рауль Хименес ҳисобни очди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада эса Эден Азар ўзининг аниқ зарбаси билан "аристократлар"ни муқаррар мағлубиятдан сақлаб қолди.

Шу тариқа "Челси" ҳисобидаги очколар сони 57 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринда қолди. "Бўрилар" 44 очко билан 7-поғонада боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!