АПЛ. "Брайтон" шармандали ҳисобда мағлуб бўлди
АПЛ 7-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Брайтон" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар кутилмаганда йирик 6:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Уоткинс хет-трик қилган бўлса, Рэмзи ҳамда Луис биттадан гол урди. Шунингдек, Эступиньян ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Қайд этиш лозим, "чайкалар" сафида ягона гол Ансу Фати ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари очколари сонини 15 тага етказиб қўйиб, "Брайтон"ни жадвалда қувиб ўтди ва 3-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар