АПЛ. "Бёрнли" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. АПЛ 6-туридан ўрин олган "Бёрнли" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! матнли  трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Жо Родон гол муаллифи Сонни алмаштирди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Эшли Барнс ўрнига Матей Видра ўйинга қўшилди.

  • 86'

    "Тоттенхэм" тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 83'

    Ламела кучсиз зарба берди. Поуп ортиқча қийинчиликсиз уни эгаллаб олди.

  • 80'

    Сонга нисбатан қўполлик ишлатган Кевин Лонг огоҳлантирилди.

  • 78'

    Танги Ндомбеле ўз ўрнини Жиованни Ло Чельсога бўшатиб берди.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Сон ҳисобни очди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Кейн жамоадошига узатди. Сон боши билан дарвозанинг юқори бурчагини ишғол қилди.

  • 73'

    Ламела жарима майдонига тўп оширди. Бироқ Дэвис тўпга ета олмади.

  • 71'

    Тарковскининг зарбасидан сўнг Кейн дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди.

  • 70'

    Крис Вуд ўта қулай имконият ҳосил қилаётган эди. Бироқ ҳакам ўйинни тўхтатди. Тўп ҳужумчининг қўлига теккан экан.

  • 69'

    Дайч шогирдлари бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. "Шпорлар" ҳужумда қийналяпти.

  • 67'

    Кейн жарима майдони ичида зарба беришга кечикди. Ҳимоячилар барча йўлларни ёпиб қўйган эди.

  • 64'

    Майдон эгалари прессингда яхши ишламоқда.

  • 61'

    "Бёрнли"нинг ажойиб комбинацияси кучли зарба билан якунланди. Аммо бу сафар ҳам тўп дарвозагача етиб бормади.

  • 59'

    "Шпорлар" қанотларни тез-тез алмаштириб, ҳужум уюштирмоқда.

  • 57'

    Моуриньо ўйинни ўзгартириш мақсадида Лукас Моура ўрнига Эрик Ламелани майдонга туширди.

  • 56'

    Барнснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Алдервейрелдга тегиб, йўналишини ўзгартирди.

  • 54'

    Вуд воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 53'

    Кейн ҳужумда фол ишлатди. У рақибини қўллари билан туртиб юборган эди.

  • 50'

    Дэвиснинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Браунхилл дарҳол зарба берди. Бироқ зарбага анқилик етишмади.

  • 48'

    Ндомбеленинг ноаниқ узатмаси жамоасининг хавфли ҳужуми тўхташига олиб келди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Кейннинг кучли зарбаси бу сафар ҳам ҳимоячилардан қайтди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Йоханн Гудмунссоннинг яқи бурчакка йўллаган зарбасини Льорис эгаллаб олди.

  • 43'

    Жарима майдони марказига узатилган тўпни Поуп ушлаб олди.

  • 41'

    Харри Кейн жарима майдонига ёриб киришига икки рақиби йўл қўймади.

  • 40'

    Крис Вуд Гудмунссон узатган тўпга ета олмади. Қулай вазият яратилиши мумкин эди.

  • 38'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Кураш, асосан марказда кечмоқда.

  • 36'

    Жарима тўпидан Браунхилл ноаниқ зарба берди.

  • 34'

    Ндомбеле 3 рақибидан ўтиб, зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

  • 32'

    Доэртининг узатмасини бу сафар ҳам мезмонлар вакиллари қайтарди. "Тоттенхэм" фаолликни оширди.

  • 29'

    Сон жарима майдони ичида тўпни қабул қилди. Ҳимоячилар унга зарба йўллаш имкрниятини қолдирмади.

  • 27'

    Тўп назорати "шпорлар" томонга ўтмоқда.

  • 25'

    Хёйбергнинг жарима майдонига кесиб узтган тўпига шериклари ета олмади.

  • 22'

    Сонни қоида бузиш эвазига тўхтатишди. У бўш дарвоза қаршисида қолган эди.

  • 21'

    Эшли Барнснинг голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

  • 20'

    Вествуд жароҳат олиб, майдонда ётибди. Мусса Сиссоко унинг оёғини босиб олган эди.

  • 19'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Бёрнли" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 17'

    Майдон эгалари тез-тез олдинга ўтмоқда. Аммо аксарият ҳужумлар зарбагача бормаяпти.

  • 15'

    Барнснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 13'

    Алдервейрелд ўйинни давом эттира олади. Унинг боши махсус бинт билан боғлаб қўйилди.

  • 11'

    Иккинчи қаватдаги курашда Барнс Алдервейрелдга нисбатан қўполлик ишлатди. Тобининг қоши ёрилди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 9'

    Бен Дэвис тўпга ета олмади. Ҳимоячи яхши ҳаракат қилди.

  • 6'

    Эшли Барнс ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 4'

    Вуд тўпга зарба бериш жараёнида Льорисга нисбатан қоида бузди.

  • 2'

    Меҳмонлар стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!