Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

АПЛ. Cентябр ойининг энг яхшилари эълон қилинди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Лондонлик энг яхши деб топилди

Англия Премьер-лигаси сентябр ойининг энг яхши мураббийи ва футболчиси номлари маълум қилинди. Энг яхши мураббий "Челси" устози Энцо Мареска бўлди. Мутахассис қўл остида жамоа 4 та ўйинда 3 та ғалаба ( "Борнмут" 1:0, "Брайтон" 4:2, "Вест Хэм" 3:0), битта дурранг ("Кристал Пелас") қайт этди.

Энг яхши футболчи ҳам "аристократлар" сафида тўп сурувчи Коул Палмер бўлди. Англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи 4 ўйинда 5 та гол ва 4 ассист қайт этишга мувоффақ бўлганди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ