АПЛ. "Челси" - "Ливерпуль": Кучлар тенг келди!
АПЛнинг биринчи туридан ўрин олган "Челси" - "Ливерпуль" учрашуви ўз якунига етди. Ўйинда кучлар тенг келди.
Дастлаб, Луис Диас ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Дисаси имкониятларни тенглаштириб қўйди. Салоҳ ва Чилуэлл ҳам ўз номига биттадан гол ёздириб қўйганди. Аммо бу голлар офсайд сабаб ҳисобга олинмади.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб олди ва "Челси" 9-ўриндан жой олди. "Ливерпуль" эса 10-поғонада кетмоқда.
Фикрлар