АПЛ. "Челси" дербида ғалабага эришди

"Крэйвен Коттеж" стадионида кечган учрашувда "аристократлар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 20-дақиқада Гонсало Игуаин ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб эса Калум Чемберс мувозанатни тиклади.

31-дақиқада эса Эден Азарнинг пасидан сўнг Жоржиньо рақиб дарвозасини ишғол этди. Амалда бу гол Маурицио Сарри шогирдларига 3 очко келтирди.

Бугунги ғалабадан сўнг "Челси" ҳисобидаги очколар сони 56 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. "Фулхэм" эса 17 очко билан 19-поғонани эгаллаб  турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!