АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ғалабага эришди ва 3-ўринга кўтарилиб олди
"Стэмфорд Бриж" стадионида кечган Лондон дербисида "аристократлар" 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ҳар иккала голга "Челси"нинг бельгиялик етакчиси - Эден Азар муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "нафақахўрлар" ҳисобидаги очколар сони 66 тага етди ва жамоа 3-ўринга кўтарилиб олди. "Болғачилар" эса 42 очко билан 11-поғонада қолишди.
Фикрлар