АПЛ. "Челси" ўз майдонида очко йўқотди
АПЛ 17-туридан ўрин олган "Челси" - "Эвертон" ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 70-дақиқада Маунт ҳисобни очди. Брантвейт бироз ўтиб мувозанатни тиклади ва ўйинда бошқа гол урилмади.
Ушбу натижадан сўнг "аристократлар" ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди. Айни дамда улар АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни банд этган. "Ирисчилар" эса 19 очко билан 14-поғонада бормоқда.
Фикрлар