АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Эвертон" - "Ливерпуль" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Ўйин сўнгида "Эвертон"да қулай стандарт юзага келди.

  • 90+3'

    ЙЎҚ! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, голни бекор қилди. Мане ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

  • 90+2'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Хендерсон ҳисобни ўзгартирди!

    Маненинг узатмасини Хендо дарвозага киритди.

  • 90'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ришарлисон Алькантарага нисбатан жуда қўпол ўйнади. Майкл Оливер уни майдондан четлаштирди.

  • 87'

    Клопп шогирдларининг навбатдаги ҳужуми хавфли чиқди.

  • 85'

    Хамесга ишлатилган қўполлик учун Фабиньо огоҳлантирилди.

  • 83'

    Маненинг хавфли зарбасини Пикфорд бир амаллаб қайтарди.

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Кальверт-Льюин ҳисобни тенглаштирди!

    Люка Диннинг ажойиб узатмасини Доминик дарвозага жойлаб қўйди.

  • 79'

    Фирмино ўрнига Жота майдонга тушди.

  • 77'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Матип аниқ зарба берди. Пикфорд ўз ўрнида!

  • 76'

    Жарима майдони ичида Салаҳни зарарсизлантиришди.

  • 74'

    Гол ўтказиб юборган мезбонлар ҳужумга эътибор қаратмоқда.

  • 72'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Салаҳ жамоасини олдинга олиб чиқди!

    Марказга узатилган тўпни Мина қайтарди. Унга яқинроқ жойдан Салаҳ кучли зарба бериб, тарози паллаларини жамоаси фойдасига ўзгартирди.

  • 69'

    Фабиньога нисбатан қўполлик ишлатгани учун Андре Гомеш огоҳлантирилди.

  • 67'

    Мане иккинчи қаватда Динни жароҳатлади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 66'

    Кальверт-Льюин офсайдда қолиб кетди.

  • 65'

    Хамеснинг узоқ масофадан айлантириб йўллаган зарбасини Адриен қайтарди.

  • 63'

    Фабиньонинг ажойиб узатмасини олдинга югуриб чиққан Пикфорд ушлаб олди.

  • 61'

    Хендерсон Фирминони қулай позицияга чиқарган эди. Аммо Люка Динь тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.

  • 59'

    Ришарлисоннинг зарбаси устунга тегди.

  • 58'

    Люка Диннинг навбатдаги узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 56'

    Люка Динь Ришарлисонга ноаниқ пас берди. Ҳужум тўхтаб қолди.

  • 54'

    Аллан билан Робертсон ўзаро тўқнашиб кетди. Иккисига ҳам тиббий ёрдам керак.

  • 52'

    Иккинчи қирқ беш дақиқаликни мезбонлар фаолроқ бошлади.

  • 50'

    Кальверт-Льюин жуда қулай вазиятни кўкка совурди. Узатма идеал бўлган эди.

  • 48'

    Жарима майдонидан қайтган тўпги кучли зарба берган Хендерсон бироз мўлжалда адашди.

  • 47'

    Фабиньонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қатди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Андре Гомешнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Адриан тўпни базўр қайтарди.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Жарима майдони чизиғи атрофида Хамес Манени чалди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 43'

    "Эвертон"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

  • 41'

    Дерби ўз номига мутлақо мос кечмоқда!

  • 40'

    Дукуренинг узатмасини Кальверт-Льюин дарвозага тўғирлаб юборди. Аммо унинг режаси ўзи ўйлаганичалик чиқмади.

  • 39'

    Салаҳ Тьяго билан комбинация уюштириб, зарба берди. Бироқ тўп Пикфорд қўлларига оҳиста келиб тушди.

  • 37'

    Катта тезликда қарши ҳужумга ўтаётган Хамесни Робертсон қоидага зид равишда тўхтатиб қолди. Ҳакам бу сафар уни аяди.

  • 36'

    Жарима тўпини тезкорлик билан ўйинга киритган Алькантара Салаҳга узатма амалга оширди. Мисрлик футболчига ҳимоячилар зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 34'

    Робертсон ва Мане яна бир бор ақлли комбинация ташкиллаштиришди. Бироқ бу сафар Садионинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 33'

    Алькантаранинг зарбаси кучли, лекин бироз ноаниқ чиқди.

  • 31'

    Мезбонлар сафида ҳам мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Коулман ўрнига Бен Годфрей ўйинга қўшилди.

  • 30'

    Симус Коулманга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 28'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора хавфлироқ тус олмоқда. Бироқ "ирисчилар" ҳам қарши ҳужумларда бўш келмаяпти.

  • 26'

    Маненинг Салаҳ томон оширган пасига Пикфорд эга чиқди. Футболчилар марказда тўхтамаяпти.

  • 25'

    Жарима тўпини ижро этган Арнольднинг зарбасини Пикфорд қайтарди.

  • 23'

    Жарима майдони яқинида Гомеш Манега нисбатан хавфли ўйнади. "Ливерпуль"да яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 22'

    Ўйин шиддатли темпда давом этмоқда.

  • 21'

    Салаҳнинг зарбаси аниқ бироқ кучсиз чиқди.

  • 20'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Кин ҳисобни тенглаштирди!

    Бурчак тўпидан Хамеснинг узатган тўпини Майкл Кин кучли зарбаси билан дарвозага йўналтирди. Адриан бу зарба олдида ожиз эди.

  • 19'

    Кальверт-Льюиннинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон аранг қайтарди.

  • 18'

    Қарши ҳужумга югураётган Ришарлисон тўпни қўли билан ўзига бўйсундиргани учун ўйин тўхтатилди.

  • 17'

    Тўпни яхши тўхтатган Кальверт-Льюин жарима майдони ташқарисидан кучсиз зарба берди.

  • 15'

    Арнольднинг узатмасига жамоадошлари ета олмади.

  • 12'

    Люка Диннинг ажойиб узатмасидан кейин Калверт-Льюин баланд сакради ва зарба берди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 11'

    Жароҳат олган Ван Дейк майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жо Гомес ўйинга қўшилди.

  • 9'

    Калверт-Льюин қанотдан катта тезликда олдинга югурди. Аммо жамоадошлари уни қўллаб-қувватлай олмади.

  • 7'

    Пикфорд ҳамда Ван Дейк жарима майдони ичида тўқнашиб кетди. Ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 5'

    "Ливерпуль" босимни оширмоқда. Кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирилмоқда.

  • 3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Садио Мане ҳисони очди!

    Робертсон бир рақибидан ўтиб, марказда турган Манега тўани оширди. Садионинг "пушка" зарбаси олдида дарвозабон мутлақо ожиз эди!

  • 2'

    "Қизиллар" илк дақиқаларни фаолроқ ўтказмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишди. Ўйин яқин дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!