АПЛ. “Эвертон” иродасизлик қилди

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 29-туридан ўрин олган “Бёрнли” ҳамда “Эвертон” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 20-дақиқасида Тосун гол киритиб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. 56-дақиқада Барнс мувозанатни тиклаган бўлса, ўйин сўнггида Вуд гол киритиб, “Бёрнли”га иродали ғалабани тақдим этди.

Англия Премьер-лигаси. 29-тур

Бёрнли – Эвертон 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 20 Тосун, 1:1 – 56 Барнс, 2:1 – 80 Вуд.

Бёрнли – Поуп, Тарковски, Уорд, Лоутон, Ми, Вествуд, Корк, Хендрик (Вуд, 46), Гудмундссон, Леннон, Барнс.

Эвертон – Пикфорд, Уильямс, Мартина, Коулмэн, Кин, Дэвис (Руни, 59), Гуйе, Сигурдссон (Болази, 83), Уолкотт, Кэлверт-Льюин, Тосун (Ньяссе, 68).

Огоҳлантиришлар: Кэлверт-Льюин (26), Вествуд (36).

Четлатиш: Уильямс (86).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!