АПЛ. "Эвертон" "Ноттингем"ни таслим этиб, икки поғона юқорилади
АПЛ 14-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест" - "Эвертон" баҳси бўлиб ўтди. Унда "ирисчилар" 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Дуайт Макнил томонидан 67-дақиқада киритилган гол мерсисайдликларга уч очко тақдим этди.
Очколари сонини 7 тага етказиб олган Шон Дайч шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 18-ўринга кўтарилиб олди. 13 очкоси бор "ўрмонликлар" эса 15-поғонани банд этган.
Фикрлар