АПЛ. "Фулхэм" - "Ливерпуль": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Фулхэм" - "Ливерпуль" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларда "қизиллар" тинмай ҳужумлар уюштиряпти. Бироқ хавфли зарбадан дарак йўқ.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Адемола Лукман ўз ўрнини Жо Брайанга бўшатиб берди.
- 86'
Клопп шогирдлари катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. "Фулхэм" ҳимояда қийналяпти.
- 84'
Ўз ярим майдонида тўпни қабул қилган Жонс соло юриш билан майдоннинг ярмини босиб ўтди ва жарима майдонидан зарба берди. Ареола ўз ўрнида.
- 82'
Роберто Фирмино воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 79'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобни тенглаштирди!
Салаҳнинг чапроққа йўллаган ишончсиз зарбасини Ареола қайтарди. Бироқ тўп дарвозадан жой олди.
- 78'
Тўп қаршисига келган Вейналдумнинг зарбасидан кейин жонли девордагилар тўпни қўли билан қайтарди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.
- 77'
Меҳмонлар жарима майдони яқинида яхши стандарт вазият ишлаб олди.
- 75'
Лукман огоҳлантирилди.
- 73'
Орқа чизиқни ишончли ҳимоя қилаётган майдон эгалари тез-тез қарши ҳужумлар уюштириб турибди.
- 71'
"Фулхэм" прессинг уюштирмоқда. Меҳмонлар ҳамон голли вазият ярата олмаяпти.
- 69'
Трент майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Неко Уильямс ўйинга қўшилди.
- 68'
Бурчакдан оширилган тўпга Адарабиойо ноаниқ зарба берди.
- 66'
Катта устунлик мерсисайдликлар томонга ўтиб кетди. Улар тўпни назорат қилиб, рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.
- 64'
Лукман катта тезликда Вейналдумни ортда қолдирди ва жарима майдони яқинида тўхташга мажбур бўлди. Уни Хендерсон зарарсизлантирди.
- 62'
Хендерсоннинг яқин масофадан берган зарбасини Ареола қайтарди.
- 61'
Жарима майдони марказига узатилган тўпга Фирмино зарба бера олмади.
- 60'
"Ливерпуль" яна бир бурчак тўпини қўлга киритди.
- 58'
Леминага тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 57'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган Бобби Рид ноаниқ узатмаси туфайли жаомадошларини тўп билан таъминлай олмади.
- 56'
Жарима майдони марказига Трент тўп оширди. Уни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
- 54'
Жонснинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 52'
Жарима майдони ичида Салаҳ бироз кескинлик билан зарарсизлантирилди.
- 50'
Салаҳ узатган тўпга Фирмино ета олмади. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.
- 48'
Таймни меҳмонлар фаол бошлади. Ўйиндан аввал билдирилган тахминлар аста-секин ўзини оқламоқда.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+3'
Танаффус!
- 45+3'
"Ливерпуль" жарима майдони яқинида стандарт вазият ишлаб олди. Робертсон томонидан марказга оширилган тўпга ҳеч ким ета олмади.
- 45+2'
Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларини "қизиллар" ҳужумда ўтказмоқда.
- 45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Трентнинг узатмасини қабул қилиб, рақибини чалғитган Салаҳ зарба берди. Бироқ тўп дарвозага кирмади.
- 42'
Тайм сўнгига келиб, мерсисайдликлар ҳам фаоллик кўрсатишни бошлади. Улар тўпни назорат қилмоқда.
- 40'
Маненинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 39'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган "Фулхэм" футболчилари хавфли ҳужум уюштирди. Бироқ жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
- 36'
Аста-секин меҳмонлар ҳам ҳужум уюштиришни бошлади.
- 34'
Майдон эгалари рақибни ўз ярим майдонидан ўтишга қўймаяпти.
- 32'
Яқин масофадан берилган зарбани кучли реакция эвазига Алиссон қайтарди. Мерсисайдликлар уйғонмаса бўлмайди.
- 31'
Кёртис Жонс огоҳлантирилди. "Фулхэм"да навбатдаги стандарт юзага келди.
- 29'
Мезбонлар иккинчи голни киритиш мақсадида тинмай олдинга ўтяпти.
- 27'
"Ливерпуль" футболчиларига ҳужумда кескинлик етишмаяпти.
- 25'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Фулхэм" ҳисобни очди!
Бобби Декордова-Риднинг кучли зарбаси голга айланди!
- 25'
Лукманнинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини Алиссон бартараф этди.
- 23'
Мезбонлар бу сафарги бурчак тўпидан ҳам унумли фойдалана олмади.
- 22'
"Фулхэм" ҳужум уюштиришда давом этмоқда.
- 20'
Хендерсонга нисбатан қоида бузган Андерсен огоҳлантирилди.
- 19'
Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. "Фулхэм" тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.
- 17'
Фабиньо жарима майдонига ёриб кирган рақибини тўхтатди. Ҳакам эҳтимолий пенальтини текшириш учун ВАРга юзланди.
- 15'
Айни дақиқаларга келиб, устунлик "Фулхэм"да. Улар 2 та хавфли вазият ярата олди.
- 14'
Кавалейрунинг навбатдаги аниқ зарбасини Алиссон қайтарди.
- 13'
Хендерсоннинг ажойиб узатмасини яккакурашда рақибига мағлуб бўлган Мане қабул қила олмади.
- 11'
Салаҳ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 9'
Қанотдан ёриб кирган Робертсон ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади.
- 7'
Роберто Фирминонинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 6'
Бурчак зарбасидан "Фулхэм" ўйинчилари фойдалана олмади.
- 5'
Иван Кавалейрунинг зарбасини Алиссон қайтарди.
- 3'
Илк дақиқалардан майдон эгалари бироз фаол ўйин кўрсатмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Старт олдидан Папа Диоп хотирасига 1 дақиқа қарсак чалинди.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.
Фикрлар