АПЛ гранди "Ювентус" футболчисини нишонга олди
Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо қишда Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин. "Juventus News 24" нашри хабарига кўра, "Челси" франциялик футболчининг шартнома якунланаётганидан фойдаланиб, уни январда 8-10 миллион евро атрофидаги суммага сотиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Рабьо ва Туриннинг "Ювентус" клуби ўртасидаги амалдаги келишув мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Айни дамда томонлар битимни узайтириш борасида музокаралар олиб боргани йўқ, бу эса бошқа клублар учун имконият эшигини очмоқда.
Рабьо ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди. "Қизил иблислар" "Ювентус" билан келишувга эришди, бироқ футболчи жуда кўп маош талаб қилди, шу сабабли манкунианликлар Каземирони харид қилди.
Фикрлар