АПЛ грандлари "Лестер" ҳимоячиси учун кураш бошлади

"Лестер" клуби ҳимоячиси Харри Магуайр мавсумлар оралиғида АПЛнинг топ клублари сафига кўчиб ўтиши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Челси" ўз сафига чорламоқда. Ўз навбатида “тулкилар” бу футболчисини 70 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Магуайр жорий мавсум “Лестер” сафида жами 31та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!