АПЛ. Иккита учрашув якунланди

Англия Премьер лигасининг 15-турида "Астон Вилла" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг бешинчи дақиқасида Траоре ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Хауз ва 76-дақиқада Эл-Ғози ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Ушбу ғалабадан сўнг, "Астон Вилла"нинг очколари 25 та бўлди ва еттинчи ўринга кўтарилиб олди. "Кристал Пэлас" 18 очко билан 13-ўринда қолиб кетди.

Параллель равишда кечган баҳсда "Саутгемптон" клуби "Фулхэм" меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг ўйнади. Шу тариқа, "Фулхэм" очколари сонини 11 тага етказиб, 18-поғонада қолди. "Саутгемптон" эса, 25 очко билан саккизинчи ўринга жойлашди, аммо "Манчестер Сити" эртанги беллашувда "Шеффилд"ни мағлуб эта олса, Ральф Хазенхюттль шогирдларидан ўзиб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!