АПЛ. Каземиронинг ягона голи МЮга 3 очко тақдим этди
АПЛнинг 37-туридан ўрин олган "Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона гол муаллифи - Каземиро. Ярим ҳимоячи 9-дақиқада жуда чиройли гол урган ҳолда ҳисобни очди.
Шу тариқа, МЮ 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Борнмут" эса 14-ўринга тушиб кетди.
Фикрлар