АПЛ клуби Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилишни истамоқда, аммо...

Sky Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, "Астон Вилла" Чемпионлар лигаси финал баҳсини ўз стадионида ўтказмоқчи.

Бирмингем клуби УЕФАга инглиз клублари финалда ўйнайдиган ЕЧЛнинг ҳал қилувчи ўйинини "Вилла Парк"да ўтказмоқчилиги ҳақида таклиф билан чиққан. Ўз навбатида, Британия ҳукумати ҳам 8 минг мухлисни Истанбулга бормаслиги учун ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган.

Бироқ УЕФА финални бошқа шаҳарга кўчиришни режалаштирмаётганини маълум қилган.

УЕФА Чемпионлар лигаси финал учрашуви 29 май куни Истанбулда бўлиб ўтади. Унда Англиянинг икки жамоаси – “Манчестер Сити” ва “Челси” ўзаро майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар