АПЛ клуби
Ads

«Милан» клуби хавбеки Франк Кесси «Вулверхэмптон»нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра АПЛ клуби 21 ёшли футболчи учун “россонерилар”га жами 60 миллион евро (шундан 20 миллиони бонус) таклиф қилди.

Айтиш лозимки, Кессига шунингдек “Атлетико” Мадрид ҳам қизиқиш билдираётган эди. Бироқ, “матрасчилар” ҳозирча бу борада расмий таклиф юборишмади.

Маълумот учун, Кесси ўтган мавсум А Серияда жами 37та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.