АПЛ клублари 2018 йилда футбол агентлари учун қанча маблағ сарфлашган?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия премьер-лигаси клублари ўтган 2018 йилда футбол агентлари учун қанча маблағ тўлашгани маълум бўлди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра "Ливерпуль" клуби бу борада рўйхатда пешқадамлик қилмоқда. Мерсисайдликлар ўтган йил агентларга жами 49 миллион евро тўлашган.

Иккинчи ўринни эса "Челси" (30 млн) эгаллади. Кейинги ўринлардан эса "Манчестер Сити" (27), "Манчестер Юнайтед" (23,2) ва "Эвертон" (21,4) клублари жой олишган.

Умумий ҳисобда эса АПЛ клублари ўтган 2018 йилда жами 292 миллион еврони агентлар ҳисоб рақамига ўтказиб беришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!