АПЛ клублари бельгиялик футболчи учун рақобат бошлади

"Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клублари "Брюгге" ҳужумчиси Шарль де Кетеларега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, инглиз клублари ёзги трансфер ойнасида бельгиялик футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. "Брюгге" клуби раҳбарияти ҳужумчини 25 миллион еврога сотишга тайёр.

21 ёшли Де Кетеларе жорий мавсум "Брюгге" сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!