АПЛ клублари ЕЧЛда ўзлари ўрнатган рекордни такрорлашди
Ads

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳслари якунига етди ва кейинги босқичга чиққан жамоалар номи маълум бўлди.

Эътиборлиси, 1/4 финалга бу сафар Англиянинг нақд 4та клуби чиқди. Булар Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль". Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалги рекорд ҳам АПЛ клублари томонидан ўрнатилган эди.

Бундан 10 йил муқаддам ўтказилган ЕЧЛ чорак финалида “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ливерпуль” клублари иштирок этишган эди.