АПЛ клублари "Шахтёр"нинг қайси футболчисига даъвогарлик қилишмоқда?
«Шахтёр» ярим ҳимоячиси Тете «Лестер» ҳамда «Ньюкасл» клубларининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
«Globoesporte» тарқатган хабарларга қараганда, АПЛнинг иккала вакили ҳам коронавирус сабабли жаҳондаги аксарият мамлакатларда карантин белгилангунга қадар бразилиялик 20 ёшли иқтидорни фаол тарзда кузатиб келишган.
Украина клубининг Тете учун 70 миллион олмоқчи бўлаётганлиги хабар қилинмоқда. Футболчига шунингдек, «Рома» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Шахтёр» Тетени 2019 йилнинг ёзида «Гремио» клубидан 15 миллион еврога сотиб олган.
Шу пайтгача у «Кончилар» жамоаси сафида 26 учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 4 та самарали узатмани амалга оширди. «Transfermarkt.com» портали Тетени 15,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар