АПЛ клублари трансфер ойнасининг эрта ёпилишидан норози бўлишмоқда

Англия премьер-лигаси клублари ёзги трансферлар вақтини яна эски муддатга қайтаришмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

АПЛ клубларининг фикрича жорий этилган янги қарор Европанинг бошқа жамоаларига қулайлик яратади. Айтиш лозимки, бу сафарги ёзги трансферлар деразаси Англияда 9 августда ёпилган эди.

Маълумотларга қараганда премьер-лига клублари ноябрь ойидаги махусус йиғилишда трансферларнинг классик муддатини қайтаришни муҳокама қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!