АПЛ. Кучли ёмғир остида ўтган учрашувда "Борнмут" камбэк амалга ошириб, "Фулхэм"ни мағлуб этди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган "Борнмут" - "Фулхэм" клублари ўртасидаги беллашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Дастлаб, биринчи бўлимда жамоалар дарвозаларга йўл топа олишмади. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Райан Сессеньон ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб эса Антуан Семеньо орадаги фарқни йўққа чиқазди. 84-дақиқага келиб Жастин Клюйверт узоқдан чиройли зарба йўллаб гол уриб, ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди. Шунингдек, Антуан Семеньо 90+6-дақиқада орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди.
 
Ушбу беллашувдан сўнг "Борнмут" очколар сонини 14 тага етказиб олиб, 2-ўрингача кўтарилди. "Фулхэм" эса 8 очко билан 11-ўринда қолмоқда.

Tecno

  • Англия - Премьер-лига
  • Regular Season

АФК Борнмут

  • Antoine Semenyo 78'
  • J. Kluivert 84'
  • Antoine Semenyo 90'
Тугади
3 : 1

04.10.2025 00:00

Фулхэм

  • Ryan Sessegnon 70'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!