АПЛ. "Ливерпуль" "Арсенал" майдонида йирик ҳисобда зафар қучди
Англия Премьер-лигаси 30-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ливерпуль" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин дурангга қараб кетаётган бир пайтда, Юрген Клопп Диогу Жотани майдонга туширди. Португалиялик футболчи дубль қайд этиб, жамоаси ўйинига мазмун олиб кирди. Шунингдек, яна бир гол Муҳаммад Салаҳ томонидан киритилди.
Шу тариқа, марказий ўйинни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал этган мерсисайдликлар очколари сонини 49 тага етказиб олган ҳолда, 5-ўринга қўтарилди. 3 та тўп фарқи билан ютқазган "Арсенал" 9-поғонани банд этган. Лондон клуби ҳисобида 42 очко мавжуд.
Фикрлар