АПЛ. "Ливерпуль" голлар шоусида муҳим ғалабани қўлга киритди
"Энфилд"да кечган учрашув голларга бой бўлди ва якунда тажриба ўз сўзини айтиб, мезбонлар 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Шу тариқа "қизиллар" ҳисобидаги очколар сони 73 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам "Манчестер Сити"дан 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Шон Дайч шогирдлари эса 30 очко билан 17-поғонани банд этиб туришибди.
Фикрлар