АПЛ. "Ливерпуль" иродали ғалабага эришди

"Энфилд" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Беллашувнинг 7-дақиқасида Йетро Виллемс ҳисобни очишга эришди. Шунга қарамай, Юрген Клопп шогирдлари бунга 3 та тўп билан жавоб қайтариб, 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа "қизиллар" ҳисобидаги очколар сони 15 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Қарғалар" эса 4 очко билан 16-поғонадан жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!