АПЛ. "Ливерпуль" камбэк қурбонига айланди

Англия Премьер-Лигасининг 24-туридан ўрин олган "Лестер" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. "King Power" ўйингоҳида кечган баҳсда "тулкилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 67-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Салоҳ ҳисобни очди. Кейинчалик Мэддисон, Варди ва Барнс гол уриб, мезбонларга иродали ғалаба келтирди.

Мазкур ғалабадан кейин "Лестер" 46 очко билан турнир жадвалида вақтинча иккинчи поғонага кўтарилиб олди. "Ливерпуль" эса 40 очко билан 4-ўринда қолди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!