АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

АПЛнинг 11-туридан ўрин олган "Лутон" - "Ливерпуль" тўқнашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Учрашув давомида "қизиллар"да бир нечта яхши имкониятлар бўлишига қарамай, ҳисобни оча олмади. 80-дақиқада эса қарши ҳужумдан Чонг фойдаланиб кетди. 95-дақиқада Луис Диас жамоасини қутқариб қолди. 

Шу тариқа, "Ливерпуль" турнир жадвалида 3-ўринга жойлашди. "Лутон" эса 17-поғонага чиқиб олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рахмонов шерзод
06/11/2023 06:27
Sal etborli bo'linglar nima gap bu