АПЛ. Лондон дербисида “Вест Хэм” йирик ғалабага эришди
Ads

 

Англия чемпионати 21-турида “Вест Хэм” жамоаси ўз майдонида “Кристал Пэлас” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Лондон дербиси мақомида бўлиб ўтган ўйинда “Вест Хэм” 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 68-дақиқасида Софиан Фегули ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада Энди Кэрролл ҳисобни оширди.

86-дақиқада Мануэль Лансини “парашют” услубида киритган чиройли голи билан жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

Вест Хэм – Кристал Пэлас 3:0

Голлар: 1:0 – 68 Фегули, 2:0 – 79 Кэрролл, 3:0 – 86 Лансини.

Вест Хэм – Рэндолф, Рид, Огбонна (Байрэм, 46), Крессуэлл, Коллинз, Обианг, Антонио (Флетчер, 90), Лансини (Фернандеш, 87), Нобл, Фегули, Кэрролл.

Кристал Пэлас – Хеннесси, Томкинс, Дилэйни, Уорд, Дэнн, Макартур (Ли Чун Юн, 70), Ледли (Шлупп, 81), Кабай, Таунсенд (Реми, 70), Панчон, Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Нобл (34), Ледли (38), Кэрролл (42), Байрэм (70), Лансини (87).