АПЛ. Лукас Моуранинг хет-триги "Тоттенхэм"га йирик ғалабани тақдим этди

Лондондаги "Тоттенхэм Хотспур" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Лукас Моура 3 та тўп киритиб, хет-трик қайд этган бўлса, Виктор Ваньяма ҳам бир бор ўз исмини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "шпорлар" ҳисобидаги очколар сони 67 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. "Хаддерсфилд" эса 14 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!