АПЛ. "Манчестер Сити" кичик ҳисобда "Ливерпуль"ни мағлуб этди
Улуғбек Хошимов
Учрашув якунланди.
Англия Премьер-лигасининг 25-тур учрашувлари давом этмоқда. Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" ушбу турда "Ливерпуль" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 61-дақиқасида Ҳусанов Доннарумма билан тўқнашув оқибатида кичик жароҳат олиб майдонни тарк этди. 74-дақиқада Доменик Собослай жарима зарбасидан супер гол уриб, ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Бернарду Силва мувозанатни тиклади. Асосий вақтга қўшиб берилган 4-дақиқада Эрлинг Холанд пенальтидан унумли фойдаланиб, "шаҳарликлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди 2:1. 10- дақиқада эса Райан Шерки ўйинга нуқта қўйди 3:1. Ўйин якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва "Манчестер Сити" муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Изоҳлар (0)