АПЛ. "Манчестер Сити" марказий учрашувда "Ливерпуль" билан дуранг ўйнади
АПЛ 13-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" баҳси якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Шаҳарликлар"нинг голига ҳужумчи Эрлинг Холанд муаллифлик қилди. "Қизиллар" сафида эса ҳимоячи Трент Александр-Арнольд ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Манчестер клуби очколари сонини 29 тага етказиб, 1-ўринда қолди. Мерсисайдликлар эса 28 очко билан 2-поғонани банд этган.
Фикрлар