АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

  • 20 декабрь, 21:47
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛнинг 17-туридан ўрин олган учрашувда "Манчестер Сити" ўз уйида "Вест Хэм"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Ўйинда тезкор гол киритилди. Эрлинг Холанд 5-дақиқада ҳисобни очди. 38-дақиқада Рейндерс орадаги фарқни иккитага оширди. Холанд 69-дақиқада яна ўз ҳисобига гол ёздириб, жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

Мазкур беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Шу тариқа, "шаҳарликлар"нинг очколари 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!