АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Эвертон"ни ишончли ҳисобда енгди

"Гудисон Парк" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Габриэль Жезус, Риёд Марез ва Раҳим Стерлинглар томонидан киритилган голларга "ирислар" сафида Доминик Калверт-Левин бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "шаҳарликлар" ҳисобидаги очколар сони 16 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Мерсисайдликлар эса 7 очко билан 15-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!