
АПЛ. “Манчестер Сити” йирик ҳисобда “Саутгемптон”ни таслим қилди
Англия чемпионати 33-тур шанба дастуридан ўрин олган сўнгги ўйин ўз якунига етди. Унда “Манчестер Сити” сафарда “Саутгемптон” билан куч синашди.
Мазкур ўйинда “шаҳарликлар” 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Биринчи бўлим анча зерикарли кечган бўлса-да, 2 тайм голларга бой кечди.
55-дақиқада Венсан Компани ҳисобни очди. 77-дақиқада Сане ҳисобни оширган бўлса, 80-дақиқада Агуэро ҳисобнинг йирик кўринишини таъминлади.
Саутгемптон – Манчестер Сити 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 55 Компани, 0:2 – 77 Сане, 0:3 – 80 Агуэро.
Саутгемптон – Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йосида, Тадич, Уорд-Проуз (Лонг, 60; Родригес, 82), Редмонд, Дэвис, Габбьядини (Буфаль, 60), Хейбьерг.
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Компани, Клиши, Навас, Туре, Фернандиньо, Сильва (Сабалета, 81), де Брюйне, Сане (Стерлинг, 86), Агуэро (Ихеаначо, 89).
Огоҳлантиришлар: Хейбьерг (31), Дэвис (37), Соареш (41).
Фикрлар