АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Лидс Юнайтед": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Лидс Юнайтед" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! МЮ мавсумни ғалаба билан бошлади!

  • 90+3'

    Жарима майдони ичида Тайлер Робертс йиқилиб тушди. Ҳакам пенальти йўқлигини билдирди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни мезбонлар олдинги чизиқда ўтказмоқда. "Лидс" таслим бўлди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Марсьялнинг узатмаси ноаниқ чиқди ва МЮ тўп йўқотди.

  • 87'

    Харри Магуайр яна бир марта жарима майдонидаги тўпни узоқлаштирди.

  • 86'

    Рафиньянинг кучли зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 83'

    Люк Шоуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 81'

    Жарима майдони ичида Магуайр ҳеч кимга имкон бермаяпти.

  • 79'

    Бьельса шогирдлари тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 76'

    Бэмфорд ўз ўрнини Тайлер Робертсга бўшатиб берди.

  • 74'

    Жэймс ва Погба ўрнига Санчо ва Марсьяль майдонга тушди. Бу Жэйдоннинг МЮдаги дебюти.

  • 72'

    Патрик Бэмфорд ўзига ўхшамаяпти. Унинг навбатдаги узатмаси ноаниқ кетди.

  • 70'

    Матич ўйинга қўшилди. У МакТоминей ўрнига майдонга тушди.

  • 68'

    ГООООООООООЛ! МЮ навбатдаги голни урмоқда!

    4-ассистни амалга оширган Погбанинг узатмасини Фред дарвозага киритди.

  • 66'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

  • 64'

    Жарима майдони ичида МакТоминей йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 62'

    "Лидс" ўйинга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Аммо фойдаси бўлмаяпти.

  • 60'

    ГООООООООООЛ! Брунудан хет-трик!

    Линдельофнинг узатмасидан кейин Фернандеш кучли зарбаси билан дарвоза тўрини тешиб юборай деди.

  • 58'

    МЮ аксарият вазиятларда класс эвазига устунлик қилмоқда.

  • 56'

    Ўйин жуда юқори темпда давом этмоқда. Супер тўқнашув!

  • 54'

    ГОООООООООООЛ! Бруну Фернандешдублни нишонламоқда!

    Фернандешнинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтарди, бироқ дарвоза ичидан!

  • 52'

    ГООООООООООЛ! МЮ дарҳол ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Погбанинг узатмасидан кейин Гринвуд тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди.

  • 51'

    Голдан руҳланган лидсликлар эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 49'

    ГООООООООЛ! СУПЕР ГООООООООООООООЛ!

    Люк Эйлиннинг олис масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 48'

    Сульшер шогирдлари дарҳол тўп назоратига эътибор қаратди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Бьельса ўзгаришга қўл урди: Хуниор Фирпо Родриго ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Ўйиннинг биринчи таймига 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Дэниель Жэймснинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 43'

    МЮ тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини пасайтиришга уринмоқда.

  • 41'

    Бўлим сўнгига келиб Марсело Бьельса шогирдлари ташаббусни қўлга олди.

  • 39'

    Клихнинг бу сафар пасига Бэмфорд ета олмади.

  • 37'

    Клихнинг узатмасига Бэмфорддан олдин Линдельоф етиб келди.

  • 36'

    Шоунинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Жэймс мўлжалда адашди.

  • 35'

    Гол уриб олган манкунияликлар фаолликни давом эттирмоқда.

  • 33'

    Люк Шоунинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 32'

    Жарима майдони яқинида Бруну йиқилиб тушди. Пол Тирни ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 30'

    ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Бруну Фернандешнинг зарбасидан кейин дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қола олмади.

  • 30'

    Бруну Фернандешнинг жарима майдонига оширган тўпига Гринвуд ета олмади.

  • 29'

    Ўйин шиддатли темпда давом этмоқда. Футболчилар тинмаяпти.

  • 27'

    Поль Погбанинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 26'

    Бэмфорднинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 25'

    Жарима майдони остонасида "Лидс" футболчисига нисбатан қоида бузилди. Қулай нуқтадан стандарт вазият.

  • 23'

    Погба ташлаб берган тўпга Брунудан олдин ҳимоячилар етиб келди.

  • 21'

    Брунунинг пасидан сўнг Жэймс ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 20'

    Жэймснинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 18'

    Умумий назорат манчестерликлар томонда бўлиб турибди. "Лидс" қарши ҳужум учун фурсат пойламоқда.

  • 16'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган навбатдаги зарбани МЮ дарвозабони қайтарди.

  • 16'

    Жэк Харрисоннинг зарбасидан кейин Де Хеа тўпни ушлаб олди.

  • 14'

    Мезбонларнинг навбатдаги бурчак зарбаси самарасиз якунланди.

  • 12'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Погбанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Жуда қулай имконият қўлдан кетди.

  • 11'

    Кутилмаганда Гринвудга тегиб дарвоза томон аниқ йўналган тўпни Мелье қайтариб юборди. Ажойиб сейв!

  • 9'

    Клихнинг зарбасидан сўнг тўп офсайдда турган Бэмфордга тегди. Ҳакам байроқчасини кўтарди.

  • 8'

    МЮнинг босими рақибни саросима остида қолдирмоқда.

  • 6'

    Гринвуднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Мелье эгаллаб олди.

  • 4'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Лидс" дарвозабони ушлаб олди.

  • 3'

    МакТоминейнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 2'

    Дастлабки сониялардан майдон эгалари тўп назоратига эътибор қаратмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Яқиндагина МЮ сафига келиб қўшилган Рафаэль Варан расман "Олд Траффорд"да "қизил иблислар" футболчиси сифатида таништирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!