АПЛ. Мавсум дебютанти "Вест Хэм"ни мағлуб этди

Англия Премьер Лигаси 2-туридан ўрин олган "Ноттингем Форест" ва "Вест Хэм" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлим сўнгида Тайво Авоньи томонидан киритилди. Меҳмонлар футболчиси Деклан Райс 65-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади.

Шу тариқа, "Ноттингем Форест" бугунги ғалабадан кейин 10-ўринга кўтарилиб олди. Икки ўйинда мағлуб бўлган "Вест Хэм" 19-ўринда бормоқда.

  • Премьер-лига
  • 2-тур

Ноттингем Форрест

  • Тайво Авонийи 45'
1 : 0

14/08/2022, 18:00

Вест Хэм

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!