АПЛ. Мерсисайд дербиси нурсиз дуранг билан якунланди
Ads

"Гудисон Парк"да кечган Мерсисайд дербисида жамоалар ҳар қанча урунишмасин, рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Натижада учрашув нурсиз дуранг билан якунига етди - 0:0.

Шу тариқа "қизиллар" турнир жадвалида 1-ўринга қайтиш имкониятини йўқотишди. Эндиликда Юрген Клопп жамоаси 70 очко билан пешқадам "Манчестер Сити"дан 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-поғонада бормоқда.

"Ирислар" эса 37 очко билан 10-ўриндан жой олишган.

Эвертон

    Премьер-лига 29-тур

    03/03/2019, 21:15

    0
    :
    0
    Тугади

    Ливерпуль

      Стадион: Goodison Park 39335 томошабин

      Бош ҳакам: Martin Atkinson

      45'
      90'